Мексикада 600 минг обуначига эга ТикТок блогери жонли эфир вақтида отиб кетилди

Мексикада 600 минг обуначига эга ТикТок блогери жонли эфир вақтида отиб кетилди
Қисқача

Мексиканинг Кулиакан шаҳрида қарийб 600 минг кузатувчиси бўлган TikTok блогери Сесар Гастелум жонли эфир вақтида қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. У дўстлари билан ресторанлардан бири олдида турган пайтда мотоциклда келган икки кишидан бири унга яқинлашиб, ўқ узган. Сесар Гастелум оғир жароҳатлар сабаб воқеа жойининг ўзида вафот этган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса ҳужум сабаблари ва гумонланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

Мексикада қарийб 600 минг кузатувчиси бўлган блогер Сесар Гастелум қуролли ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса Кулиакан шаҳрида у ижтимоий тармоқ орқали жонли эфир қилаётган вақтда содир бўлган, деб хабар беради "Анимал Политико".

Сесар Гастелум дўстлари билан ресторанлардан бири олдида турган. Унинг телефонидан тўғридан-тўғри эфир давом этаётган пайтда мотоциклда икки киши етиб келган.

Тарқалган кадрларда улардан бири блогерга яқинлашиб, ўқ узгани кўринади. Сесар Гастелум оғир жароҳатлар сабаб воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Мексика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳужум сабаблари ва гумонланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот бермади. Тергов доирасида видеолар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ўрганилиши кутилмоқда.

Кулиакан шаҳри Синалоа штатида жойлашган. У ерда уюшган жиноий гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар кўп кузатилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар