Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэль Макрон Москвадаги беш соатлик музокаралар чоғида Украина атрофидаги вазиятни юмшатиш бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда Financial Times манбаларга таяниб.
Франция расмийларининг маълумотларига кўра, Владимир Путин янги «ҳарбий ташаббуслар» кўтармасликка ва Россия қўшинларини жойлаштириш бўйича мулоқотга киришишга ваъда берган. Манбаларнинг билдиришича, таклиф этилган келишув 10—20 февралга мўлжалланган Россия—Беларусь ҳарбий ўқув машғулотлари тугагандан сўнг 30 минг Россия қўшинини Беларусдан олиб чиқиб кетишни назарда тутади. Бу масала, шунингдек, «Коллектив хавфсизлик бўйича тузилган мулоқот» сифатида кейинги учрашувларда муҳокама қилиниши режалаштирилган, деб ёзади газета.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг FT’га айтишича, Путин ва Макрон Франциянинг таклифлари бўйича «мулоқотни давом эттиришга тайёр», у қандай таклифлар ҳақида гап кетаётганини очиқламаган. «Бу масалаларнинг барчаси Франциянинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги иттифоқчилари, биринчи навбатда АҚШнинг розилигини талаб қилади. Бошқа нарса ҳақида гапиришга ҳали эрта», — деди Песков.
Путин ва Макрон ўзаро музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ушбу келишув ҳақида сўз очмаган. Кейинроқ Дмитрий Песков журналистлар учун ўтказилган брифингда Беларусдаги машғулотлардан сўнг Россия қўшинлари доимий жойлашган жойларига қайтишини, чунки бу одатий машғулотлар эканини айтган.
2021 йилнинг кузидан бери Россия Украина чегаралари яқинида қўшинларини тўпламоқда, шу сабабли Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага бостириб киришидан чўчимоқда. Ғарбга кўра, Украина чегарасида 100-125 минг россиялик аскар бор. Россия ҳукумати қўшинларнинг ҳаракатини одатий машғулотлар билан изоҳлаб, улар бирор мамлакатга ҳужум қилмоқчи эмаслигига ишонтирмоқда.
Январь ойида Беларусда Иттифоқ давлатларнинг реакция кучларини текшириш бошланди, шундан сўнг Россия ҳарбийлари мамлакатга келишни бошлади. 10 февралдан 20 февралгача Беларусда Россия—Беларусь «Иттифоқчилик жасорати – 2022» қўшма машқлари ўтказилади.
2021 йилнинг декабрь ойида, Украина чегаралари яқинида қўшин тўплаш фонида Россия АҚШ ва НАТОни Европада ўзаро хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар олиб боришга таклиф қилди. Москва НАТОга, хусусан, янги аъзоларни, биринчи навбатда, Украинани альянсга қабул қилмасликни талаб қилди. АҚШ ва НАТО бунга жавобан ҳарбий альянс очиқ эшиклар тамойилидан воз кечмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди