Фото: Unsplash
Италияда маҳаллий аҳоли Хуан Каррито дея лақаб берган икки ёшли қўнғир айиқ ўзининг севимли новвойхонаси жойлашган Роккаразо шаҳарчасига қайтиб келди, деб хабар беради Insider.
«Майелла» миллий боғининг маълум қилишича, ширинликхўр айиқни табиат қўйнига қўйиб юбориш миссияси барбод бўлган. Уни 2021 йилда Роккаразодаги новвойхонага бостириб кириб, печеньеларнинг барчасини еб қўйганидан сўнг, ёввойи табиатга қўйиб юборишга қарор қилинганди.
Бунга қадар Хуан Каррито тез-тез шаҳар кўчаларида сайр қилиб юрганини кўриб туришган. Шу каби сайрларда у одатда чиқинди идишлардаги пиццаларни еяётган ва фонтандан сув ичаётган бўлган.
Новвойхонага бостириб кирган айиқни тутиб, ухлатиб қўйишган ва «Майелла» миллий боғининг бир чеккасига олиб бориб ташлашган. Орадан 18 кун ўтгач у Роккаразога қайтишга қарор қилган. Бунинг учун у 160 километр йўл босиб келган.
Хуан Каррито — бу Апеннин қўнғир айиғи бўлиб, жуда ноёб тур ҳисобланади. Ушбу ҳайвонлар Апеннин тоғларида яшайди. Ҳайвон ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, ёввойи табиатда ушбу тур вакилларидан 60 та қолган, холос.
«Айиқ шаҳарда яшагани учун табиат унга ёмон, чунки Роккаразода қолиш, фаоллик, одамлар ва бошқа ҳайвонлар у учун табиий ҳисобланади», — дейди «Майелла» миллий боғи президенти Лусио Заззара.
Бундан ташқари, ҳайвон ҳимоячилари ва аҳоли ўртасида ҳам айиқнинг ушланиб, табиатга қўйиб юборилишига қарши чиққанлар бўлган. Қарийб 2,5 минг имзо йиғган петицияда таъкидланишича, Роккаразо коммунаси Карритони «ўзларидан деб ҳисоблайди».
WWF’нинг Италия бўлими ўз навбатида айиқ учун шаҳардаги шароитни танқид қилган. Унинг учун «элементар чоралар кўрилмаган», жумладан, овқат, кўчада ётоқ, ҳимояланмаган чиқинди идишлари ва айиқни тақиб қилишда итлардан фойдаланиш.
«Агарда уни қолдириш ҳақида гап кетаётган бўлса, биз шаҳарни айиқ билан мобил телефони орқали суратга тушадиган туристлар учун циркка айлантирмай, у ҳудудларимизни хавфсиз ва табиий усулда ҳаракатланишини таъминлашимиз керак», — дейди WWF Италия вице-президенти Данте Казерта. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди