Одам билан дўстдек муносабатда бўлиб қучоқлайдиган айиқ тармоқларни ларзага солди (видео)

Одам билан дўстдек муносабатда бўлиб қучоқлайдиган айиқ тармоқларни ларзага солди (видео)

Россиялик ҳайвонлар мураббийи Павел Вякин ва Том исмли улкан айиқ ўртасидаги ноодатий муносабатлар ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маълум қилинишича, Павел циркда парвариш қилиш имкони бўлмаган икки ойлик айиқ боласини ўз қарамоғига олган. Шундан сўнг у Томни боқиб, парвариш қилган. Вақт ўтиши билан улар ўртасида ўзига хос яқинлик шаклланган.

Бугун юзлаб килограмм вазнга эга Том ўзининг мулойим хатти-ҳаракатлари билан эътибор қозонмоқда. Айиқ ва унинг қаровчиси бирга вақт ўтказиб, ўйнайди. Баъзан Том олд панжалари билан Павелни қучоқлагандек ҳаракатлар ҳам қилади.

Уларнинг самимий муносабатлари кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Кичиклигидан инсон қўлида улғайган айиқнинг қаровчисига бўлган муносабати инсон ва ёввойи ҳайвонлар ўртасидаги алоқага яна бир бор эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга, айиқ йирик ва хавфли ёввойи ҳайвон эканини унутмаслик керак. У мулойим кўринса ҳам, унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиш қийин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар