Туркияда она айиқ ва боласининг отиб ўлдирилиши катта норозиликка сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш3
Туркияда она айиқ ва боласининг отиб ўлдирилиши катта норозиликка сабаб бўлди

Туркиянинг Анқара вилояти Қизилжаҳамом туманидаги Сўғуксу миллий боғида «Кар» номи билан танилган она қўнғир айиқ ва унинг болаларидан бири отиб ўлдирилди. Воқеа жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда Aydinlik хабар берди.

Маълум қилинишича, Кар исмли она айиқ учта боласи билан бирга яшаган. Улар тез-тез аҳоли яшаш ҳудудларига тушиб, чиқинди қутиларидан озиқ излаган. Бу ҳолат одамлар хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкинлиги билан изоҳланган.

Шундан сўнг она айиқ ва унинг болаларидан бири ўқотар қурол билан отиб ўлдирилган. Қолган икки айиқ боласи эса қочиб қутулган.

Туркия ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, мазкур ҳаракат Табиатни муҳофаза қилиш ва миллий боғлар бошқармаси розилиги ҳамда унинг масъул ходимлари иштирокида амалга оширилгани айтилмоқда. Бироқ ушбу ҳолат юзасидан расмий идораларнинг батафсил изоҳи ҳозирча эълон қилинмаган.

Воқеа Туркия парламенти кун тартибига ҳам олиб чиқилди. DEM партияси депутати Перихан Кўжа мамлакат қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазиридан она айиқ ва унинг боласини отишга ким рухсат бергани, бу қарорнинг ҳуқуқий асоси нимадан иборатлиги ҳамда масъулларга нисбатан тергов бошланган-бошланмагани ҳақида изоҳ талаб қилди.

Шунингдек, депутат онасиз қолган икки айиқ боласининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилаётганига ҳам ойдинлик киритишни сўради.

Мазкур воқеа ортидан «Ўлдирилган она айиқ ва унинг боласи учун адолат!» номли петиция ҳам бошланди. Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса ҳодисани тўлиқ ўрганиш ва қонунбузарлик аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўришга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?