12:30 / 26.07.2021
1 875

Чизғич, «шпатель» ва ошхонада ишлатса бўладиган бошқа буюмлар


Фото: «Домашний очаг»
Сиз хаёлингизга ҳам келтирмаган буюмлар ошхонада ҳам асқатиши мумкин.

Бўёқчиликда ишлатиладиган лента
Бўёқчиликда ишлатиладиган лентанинг бир парчасидан уйда ёпилган банкаларни белгилаб қўйиш учун фойдаланса бўлади. Ювилганда ҳам ўчиб кетмасдан, узоқ вақт хизмат қилади.

Тиш тозалашда фойдаланиладиган ип
Текис тутиладиган бўлса, бундай ип билан нафақат бисквит, балки қаттиқ пишлоқни ҳам кесса бўлади. Фақат ипни ҳидсизидан фойдаланинг, ялпиз таъми ёки ҳиди маҳсулот мазасининг ўзгаришига таъсир қилиши мумкин.

Чўтка
Ширинлик ёки торт пишираётган вақтингиз уйдан қандолатчилик мақсадида ишлатиладиган силиконли чўтка топа олмасангиз, унинг ўрнига бўёқчиликда ишлатиладиган, аммо янги бўлган чўткадан фойдаланишингиз мумкин. Бундай чўткадан, шунингдек, қуймоқ пишириш учун товага сариёғ суртишда ҳам фойдаланса бўлади.

Чизғич
Оддий чизғичдан булочка, печенье ва бошқа қандолат маҳсулотларини ўлчашда фойдаланиш мумкин. Қолаверса, чизғичнинг ўткир томони билан хамирни тез ва осон бўлакларга бўлишингиз мумкин.

Ўқув қуроллари учун канцелярия
Ошхонадаги шкаф полкасига металл сеткадан ишланган органайзерларни қўйиб, унда кекс қолиплари, қандолат қоғози ва бошқа майда ошхона жиҳозларини сақлашингиз мумкин.

«Шпатель»
«Шпатель» ёрдамида пишириқни товадан олиш, иккинчи тарафини ўгириш мумкин. Қолаверса, идишлар юзасидаги кирларни қириб тозаласа ҳам бўлади.

Сузишда фойдаланиладиган кўзойнак
Пиёзни пўстлоғидан, қалампирни уруғидан тозалаганда кўзларингиз ёшланмаслиги учун сузишда фойдаланиладиган кўзойнак тақиш тавсия қилинади.

Болғача
Анорни икки бўлакка бўлинг ва болғача ёрдамида орқасидан секин-аста уринг, доначалари осон ажралади.

Писка
Писка ёрдамида банкадаги ёрлиқни олиб ташлаш, балиқни тангачаларидан тозалаш ёки саримсоқни юпқа қилиб кесиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чизғич, «шпатель» ва ошхонада ишлатса бўладиган бошқа буюмлар