16:00 / 04.08.2021
6 860

Йигитали иккинчи хотини — чимкентлик Нигина билан ажрашиш сабабини маълум қилди (видео)


Фото: «Дарё»
Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Йигитали Мамажонов 2017 йилда чимкентлик Нигина исмли қиз билан оила қурган эди. Актёр суҳбат давомида иккинчи аёли Нигина билан ажрашиш сабаблари ҳақида гапириб берди.

- Иккинчи аёлим бу ҳам бир синов бўлди. Инсон бахтли бўлишга арзимайдими, уни бахтли қила оламан, деганман. Иккинчи аёлимнинг ҳам биринчи турмуши бўлмаган. Биринчи турмушидан бир-икки йил ўтиб учрашиб қолганмиз. Қандайдир бир жиҳатлари ёққанлиги учун, ҳам эркак киши сўққабош бўлиб, бўйдоқ юриши яхши бўлмаганлиги учун унга турмушга чиқишни таклиф қилганман. Озгина бирга яшадик.

Уларнинг тарбияси бизнинг тарбиямизга тўғри келмас экан. Уларни ҳам ёмонламайман. Иккинчи аёлим ўзимдан тўрт ёш кичкина эди. У ҳам ҳаётида ўзига яраша қийинчиликларни, ҳар хил одамларни кўрган, оилавий муаммоларни билган, турли синовлардан ўтган эди.

Менинг характерим жуда оғир, айтган гапимни қилдирмасам бўлмайди. Бир нарсани ундан жуда қаттиқ илтимос қилганман, айтганимни қилмаган, у бурчга рози эмасман, ўзим билганимни қиламан, деган. Унда майли, билганингни қилавер, деганман. Қилмайман, дегандан сўнг уни уриб, жоҳиллик билан айтганингизни қилдирмайсиз-ку, тўғрими? Шундан сўнг у томонга қараб йўл юрилмаган. Демак шундай бўлиши керак экан, бу ҳам хатоларимдан бири бўлган, - дейди Йигитали Мамажонов.

Маълумот учун, Йигитали Мамажоновнинг иккинчи турмушидан қиз фарзанди бўлиб, у 2018 йилнинг 17 февраль куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида дунёга келган. Йигитали Мамажонов 2018 йилда актриса Муқаддас Саъдуллаева билан қонуний турмуш қурганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Йигитали иккинчи хотини — чимкентлик Нигина билан ажрашиш сабабини маълум қилди (видео)