date

Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони кескин ошмоқда

Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони кескин ошмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти изчил ривожланиб, айниқса оилавий бизнеслар сони тобора ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига мамлакатда жами 425,8 мингта тижорат субъекти фаолият юритмоқда.

Ушбу корхоналарнинг катта қисми масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, уларнинг сони 338,9 мингтани ташкил этиб, умумий корхоналарнинг қарийб 80 фоизини қамраб олган.

Шу билан бирга, хусусий корхоналар сони 46,3 мингтага етиб, умумий улушнинг 10,9 фоизини ташкил этган. Оилавий корхоналар эса 36,4 мингтадан ошиб, тадбиркорлик тизимида салмоқли ўринни эгаллаб бормоқда. Уларнинг улуши 8,6 фоизга тенг.

Акциядорлик жамиятлари нисбатан кам бўлиб, уларнинг сони 645 тани ташкил этган. Бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналар эса 3,4 мингта атрофида қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони кескин ошмоқда