Ўзбекистонда йигитлар неча ёшда уйланаётгани очиқланди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда биринчи марта никоҳдан ўтган эркакларнинг ўртача ёши 25,6 ёшни ташкил этди.
Аёллар орасида эса биринчи никоҳнинг ўртача ёши 21,4 ёш бўлган. Бу кўрсаткичлар 2024 йилга нисбатан пасайган.
Хусусан, 2024 йилда эркаклар учун ўртача никоҳ ёши 26,2 ёш, аёллар учун эса 21,8 ёш эди. 2025 йилда ҳар икки кўрсаткич ҳам камайган.
Статистикага кўра, 2000 йилда эркаклар биринчи марта ўртача 24,2 ёшда, аёллар эса 21,4 ёшда никоҳ қурган. 2025 йил натижалари никоҳ ёши яна ўша давр кўрсаткичларига яқинлашаётганини кўрсатмоқда.





























Изоҳлар 0
…