Ҳудудларда 200 та янги меҳмонхона қуриш режалаштирилди

Ҳудудларда 200 та янги меҳмонхона қуриш режалаштирилди

Ҳудудларда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур қабул қилинди. Унда янги туризм объектлари ва меҳмонхоналар қуриш, уларда маҳаллий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш белгиланган, деб маълум қилди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Дастур доирасида 34 та йирик туризм объекти ҳамда мингдан ортиқ жойлаштириш воситасини барпо этиш режалаштирилган. Шундан 200 таси меҳмонхона бўлади.

Паркент туманида яқин вақт ичида очилиши кутилаётган «Кумушкон ресорт» туризм комплекси қурилишида ишлатилаётган материалларнинг 98 фоизи маҳаллий маҳсулотлардан иборат.

Ҳудудларда барпо этилаётган бошқа меҳмонхоналарда ҳам маҳаллий қурилиш материаллари улушини камида 95 фоизга етказиш зарурлиги ҳокимларга кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун келгуси йил якунига қадар меҳмонхона қурилиши ва безагида ишлатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди.

Жумладан, лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 119 минг тоннадан 150 минг тоннага, сантехника маҳсулотларини 1,5 миллион донадан 2 миллион донага етказиш белгиланди.

Шунингдек, ПВХ қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқариш ҳажми 255 минг тоннадан 300 минг тоннага, гулқоғоз 6 миллион тоннадан 7,5 миллион тоннага, декоратив панеллар эса 15 миллион квадрат метрдан 18 миллион квадрат метрга оширилиши керак.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар