УзҚР тизими 1 июльдан барча бизнес субъектлари учун мажбурий бўлади

1 дақиқа ўқиш87
УзҚР тизими 1 июльдан барча бизнес субъектлари учун мажбурий бўлади

2024 йил 1 июльдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган барча юридик шахслар УзQR ягона тўлов тизимидан фойдаланиши шарт бўлади. Янги тартиб турли банклар ва тўлов ташкилотларининг алоҳида QR-кодлари ўрнига барча иловалар орқали ишлайдиган ягона тизимни жорий этишни назарда тутади.

УзQR орқали амалга оширилган ҳар бир тўловдан бизнес субъектлари учун транзакция суммасининг 0,65 фоизи миқдорида комиссия ундирилади. Солиштириш учун, банк терминаллари орқали тўловларда комиссия 0,2 фоизни ташкил этади. Айрим хусусий QR тизимларида эса бу кўрсаткич 1 фоиздан 3 фоизгача етади.

Харидорлар учун расман қўшимча комиссия белгиланмаган. Бироқ Марказий банк айрим тўлов иловаларида мижозлардан 1 фоизгача маблағ ушлаб қолинаётгани ҳақидаги ҳолатларни текширишни бошлаган.

Иқтисодчиларнинг фикрича, 0,65 фоизлик тариф анъанавий терминалларга нисбатан бизнес учун қимматроқ тушади. Шу сабаб тизимни мажбурий жорий этиш унинг нақд пул ва эквайринг хизматлари билан рақобатда етарлича устунликка эга эмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

УзQRнинг асосий қулайлиги шундаки, тадбиркорга турли банк ва тўлов операторлари билан алоҳида шартнома тузиш талаб этилмайди. Битта QR-код орқали турли иловалардан тўлов қабул қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, тушумларни ҳисобга олиш жараёни ҳам соддалашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?