Бухорода 7 ёшли боланинг қўли қулфда қисилиб қолди

1 дақиқа ўқиш101
Бухорода 7 ёшли боланинг қўли қулфда қисилиб қолди

Бухоро шаҳрида 7 ёшли боланинг қўли металл қулф орасида қисилиб қолиши оқибатида қутқарувчиларнинг ёрдами керак бўлди.

Маълум қилинишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига "Гулшан" МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида боланинг қўли металл буюмда қисилиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Хабар ортидан қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техник воситалар ёрдамида боланинг қўлини эҳтиёткорлик билан бўшатишга муваффақ бўлишган.

Тезкор ҳаракатлар туфайли болакайга жиддий зарар етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Мутахассислар ота-оналарга турли металл буюмлар, қулф ва бошқа хавф туғдириши мумкин бўлган жиҳозларни ёш болалар қўли етмайдиган жойда сақлашни тавсия этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?