Қурилиш материаллари бозорида янги тизим яратилади

1 дақиқа ўқиш72
Қурилиш материаллари бозорида янги тизим яратилади

Йил бошида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича йирик дастур қабул қилинди. Унга кўра, 2040 йилга қадар ҳар йили қуриладиган уй-жойлар сонини икки баробар ошириб, 280 мингтага етказиш режалаштирилган, деб хабар берди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 61 тадан 120 тага кўпайтириш белгиланган. Айни пайтда мамлакатда йилига 20–25 миллион квадрат метр тижорат бинолари фойдаланишга топширилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, уй-жой ва тижорат биноларининг ўзи ҳар йили камида 10 миллиард долларлик қурилиш материалларига талаб яратади.

Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳамкорларга умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган инфратузилма лойиҳалари таклиф қилинди.

Улар орасида Жиззах вилоятида атом электр станцияси, Тошкент вилоятида тўртинчи мисни бойитиш фабрикаси ҳамда Ўрта Чирчиқда йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга Янги Тошкент аэропортини қуриш режалари бор.

Бундан ташқари, Янги Тошкентда 55 минг ўринли футбол стадиони ва 282 километрлик Тошкент–Самарқанд автомобил йўлини барпо этиш кўзда тутилган. Бу лойиҳаларни амалга оширишда катта ҳажмда қурилиш материаллари талаб этилади.

Йирик объектларда ишлатиладиган маҳсулотларга стандарт, сифат ва сертификатлаш бўйича юқори талаблар қўйилади. Шу сабабли бундай лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари билан боғлайдиган янги тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?