Солиқ қўмитаси банк сирига оид хавотирларга жавоб берди

1 дақиқа ўқиш81
Солиқ қўмитаси банк сирига оид хавотирларга жавоб берди

Банк маълумотларини солиқ органларига тақдим этиш тартиби ҳақидаги қарор лойиҳаси атрофидаги танқидларга Солиқ қўмитаси муносабат билдирди.

Расмий изоҳда айтилишича, лойиҳа орқали янги ҳуқуқ ёки ваколат жорий этилмайди. Банк сирига оид амалдаги талаблар ҳам ўз кучида қолади. Ҳужжатнинг асосий вазифаси банклар билан маълумот алмашиш жараёнини аниқ тартибга солишдан иборат.

Қўмита мазкур ваколатлар Солиқ кодексининг 134-моддаси ва «Банк сири тўғрисида»ги қонун билан белгиланганини қайд этди. Маълумотлар фақат солиққа тортиш масалалари юзасидан сўралиши ва тақдим қилиниши мумкин.

Банклардан олинган ахборот солиқ сири сифатида ҳимоя қилинади. Уни тарқатиш, ошкор этиш ёки бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди.

Қарор лойиҳасида ахборот юбориш муддатлари, ҳужжат шакллари ва электрон маълумот алмашиш тартибини бир хиллаштириш назарда тутилган. Қўмита бу чоралар солиқ назорати учун зарур маълумотларни олиш жараёнини тартибга солишини билдирди.

Шунингдек, ушбу ёндашув Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳамда Шаффофлик бўйича глобал форумнинг халқаро стандартларига мувофиқ экани айтилди.

Солиқ қўмитаси фуқаролар ва экспертларни конструктив муҳокамага чақирди. Лойиҳа бўйича 8 июльгача юборилган барча фикр ва таклифлар муҳокама муддати якунлангунига қадар ўрганиб чиқилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?