date
views 2 325

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида 15 метр чуқурликда махфий туннел топилди (фото)

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида 15 метр чуқурликда махфий туннел топилди (фото)
Фото: Кактус-медиа
Ўш вилоятининг Қорасув туманида Қирғизистон ва Ўзбекистонни ерости йўли орқали боғлаб турувчи туннел топилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, Кактус-медиа хабар берди.

Маълум қилинишича, туннел 15 метр чуқурликда жойлашган, унинг кириш қисми 1,8 метрни, эни 1,5 метрни ташкил этади. Кириш қисмидан чегара чизиғигача 40 метр, киришдан чиқишгача бўлган масофа эса 270 метрга тенг.

Ушбу туннел аниқланган ҳудуд эгаси Жалолобод туманининг «Қизилжар» посёлкасидаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётгани сабаб унга нисбатан қайта тиббий текширув ўтказиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтда жиноий ишга алоқадор воситаларини ер сатҳидан олиб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: Кактус-медиа

Фото: Кактус-медиа
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида 15 метр чуқурликда махфий туннел топилди (фото)