Бир кунда 1 миллиард сўмдан ортиқ: "Ўргимчак одам: Янги кун" Ўзбекистонда рекорд янгиланди

"Ўргимчак одам: Янги кун" фильми 6 августдан Ўзбекистон кинотеатрларида намойиш этила бошлади ва илк куннинг ўзида мамлакат кинопрокати тарихидаги энг юқори касса тушумини қайд этди.
"Ascar Cinema"нинг дастлабки маълумотларига кўра, фильм биринчи куни 1,07 миллиард сўм, яъни тахминан 90,2 минг доллар даромад келтирган. Уни бир кунда 15 838 нафар томошабин кинотеатрларда кўрган.
Эътиборли жиҳати, биринчи кунги умумий тушумнинг 11,5 фоизи ўзбек тилидаги дубляж қилинган намойишлар ҳиссасига тўғри келган. Фильм айни пайтда Ўзбекистон кинотеатрларида ўзбек ва рус тилларида кўрсатилмоқда.
Картина минтақанинг бошқа давлатларида ҳам юқори натижа билан старт олди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистонда фильмнинг жами тушуми 1 миллион доллардан ошди. Ушбу давлатларда томошабинлар сони эса қарийб 200 минг нафарга етган.































Изоҳлар 0
…