Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида анъанавий халқаро асал фестивали бошланди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Фестивалнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Германиянинг GIZ ташкилоти вакиллари сўз олиб, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини қутлади.
Учинчи бор ўтказилаётган фестивалда 200 дан зиёд асаларичилар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда.
Улар орасида Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва вилоятлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия вакиллари ҳам бор.
Фестивалнинг очилиш маросимида сўз олган мутасаддиларнинг қайд этишича, Ўзбекистондан экспорт қилинаётган асалари пакетларининг қарийб 60 фоизи Наманган вилояти улушига тўғри келмоқда.
Жумладан, жорий йил 171 минг дона асалари пакети экспорт қилинган бўлса, шунинг 100 минг донаси Намангандан юборилган.
2024 йилнинг ўтган муддати давомида вилоятда 4200 тонна асал етиштирилган.
Бу кўрсаткич йилига ўртача 10 фоизга ошиб бормоқда, тайёрланган маҳсулотлар эса Қозоғистон, Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда.
Уч кун давом этадиган фестивал доирасида асаларичиликка бағишланган илмий-амалий конференция, спорт тадбирлари, концертлар, маҳорат дарслари ва турли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”