
Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 29 март куни Ўғилжаҳон Гурбангулиевна Атабаева таклифига биноан Туркманистонда ташкил этилган «Тинчлик ва ишонч йили: болалар учун халқаро фаолиятни ривожлантириш» номли халқаро конференцияда иштирок этди.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
«Халқларимизни нафақат қўшничилик, балки асрлар давомида шаклланган қон-қардошлик алоқалари, умумий маданият ва буюк тарих боғлаб туради. Айниқса, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармасининг фаолияти менда катта таассурот қолдирди — бу болаларга ғамхўрлик, масъулият ва самимий муҳаббатнинг ёрқин намунасидир», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, форум келажак авлодлар манфаати учун ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро самарали алоқалар учун янги имкониятлар очади.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
«Биз ҳамкорликка доим тайёрмиз ва биргаликда фарзандларимиз учун бундан ҳам кўпроқ ишларни қила олишимизга ишончимиз комил. Чунки уларнинг бахти — бизнинг умумий келажагимиздир», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар