Сангардакда йўқолган 2 ёшли бола қидирилмоқда: топишга ёрдам берганларга 20 миллион сўм мукофот берилади

Сурхондарё вилоятида ярим йилдан ортиқ вақтдан бери бедарак йўқолган икки ёшли Зубайр Салимовни қидириш ишлари давом этмоқда. Уни топишга ёрдам берадиган фуқароларга 20 миллион сўм мукофот пули берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Зубайр Сардорович Салимов 2024 йил 25 июнда туғилган. У Термиз шаҳридаги «Юлдуз» маҳалласида ота-онаси билан яшаган.
Бола 2026 йил 26 апрель куни ота-онаси билан Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалласи ҳудудида жойлашган дам олиш масканига борган. Шу ерда, дарё бўйида онаси автомашинадан буюм олиб келиш учун кетган вақтда у бедарак йўқолган.
Шундан буён боланинг қаердалиги номаълум. Уни қидириш бўйича олиб борилган чора-тадбирларга қарамай, ҳозиргача натижага эришилмаган.
Ички ишлар бошқармаси боланинг қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан зудлик билан хабар беришни сўрамоқда. Ишончли маълумот тақдим этиб, уни топишга кўмаклашганларга 20 миллион сўм мукофот берилади. Маълумот берган шахсларнинг шахси сир сақланиши кафолатланган.
Зубайр ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
102;
97 698-51-51;
91 583-48-48;
94 514-11-15.






























Изоҳлар 0
…