
Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб кирилган синтетик гиёҳванд воситалари аниқланди.
Қайд қилинишича, «Навоий» чегара божхона пости орқали кириб келган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1983 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли тиббий ускуналар кўздан кечирилган. Натижада уларнинг ичига яширилган, умумий баҳоси 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4,206 кг «Мефедрон» ҳамда 3,970 кг «Альфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи, 1992, 1993, 1995 ҳамда 2000 йилларда туғилган 5 нафар фуқаро ҳам қўлга олинган. Маълум бўлишича, улар Telegram мессенжери орқали наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи Россия фуқароси кўрсатмаларини бажарган.
«Навоий» чегара божхона постида фош этилган бошқа ҳолатда 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси томонидан аравакаш сифатида ёлланган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга газ плитасини олиб кирган вақтида тўхтатилиб текширилган. Натижада, газ плитаси ичида 1,985 кг «Альфа-ПВП» синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган шахс ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат ХавфсизликТошкент ВилоятиСинтетик ГиёҳвандНаркотик СавдосиФуқаро Қўлга ОлиндиЖиноят КодексиГаз ПлитасиТезкор ТадбирҚозоғистондан Ўзбекистонга Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар