Россия президенти Владимир Путин куни кеча турли соҳаларда юксак натижаларга эришган бир гуруҳ кишиларни Россиянинг давлат мукофотлари билан шахсан тақдирлади. Мукофотланганлар орасида машҳур юрак жарроҳи Ренпт Акчурин ҳам бор. У тиббиёт ва жамият ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.
Дунёнинг энг таниқли кардиохирургларидан бири, Россия Фанлар Академияси академиги, 1996 йили Россиянинг собиқ Президенти Борис Ельциннинг юрагини муваффақиятли операция қилиб, оламга танилган Ренат Акчурин истеъдодларга бой она юртимиз – Ўзбекистонда таваллуд топиб, вояга етганини ҳамма ҳам билавермайди. Асли андижонлик бўлган, тиббиёт оламининг энг буюк дарғаларидан бири ҳисобланадиган Акчурин ҳаёт тақозоси билан Москвага кўчиб ўтган ва асосий илмий ҳамда амалий фаолияти у ер билан боғлиқ. Лекин Ренат Сулейманович ҳали ҳам ўз туғилиб ўсган юртига, саховатларга бой Ўзбек тупроғига, меҳр-оқибатли ҳалқимизнинг қайноқ тафтига чуқур эҳтиром билан қарайди.
Бундан 8 йил муқаддам, 2008 йилнинг қаҳратон совуқ қишида, қўлимда юраклари касал бўлган отамнинг кардиограммаси билан Акчурин фаолият кўрсатадиган Москвадаги Кардиология Маркази эшигидан кириб борар эканман, беш дақиқададан сўнг қабулига киришими лозим бўлган Акчуринни хаёлан тасаввур қилишга уринардим. Бу даражадаки машҳур инсонда албаттаки у машҳурликнинг таъсири бўлишини ва шу туфайли узоқ Ўзбекистондан келган бир ёш йигитга ортиқча вақт айириб, ўзи йўқ касалнинг таҳлил қоғозларига асосида батафсил консультация беришга у қадар мойил бўлмаслиги мумкинлигини ўйлардим. Қабулхонада ўтирган ёрдамчиси ичкарига киришим мумкинлигини айтгач, бироз ҳаяжон билан эшикни очдим. Қаршимда юзидан нур ёғилиб турган, манманликнинг кўчасидан ҳам ўтмаган, жилмайган ҳолда менга келинг деб, сўрашгани қўл узатган Ренат Акчурин турарди. Мен унга ўзимнинг Ўзбекистондан, Намангандан эканимни, ўзи врач бўлган отамнинг ҳолати бўйича маслаҳатга келганимни айтгач, Ренат Сулейманович бироз Ўзбекистон ҳақида хотираларга берилди. Юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида кўп маълумоти борлигини, бундан бениҳоя хурсанд эканини айтиб, Ўзбекистонни жаннатга бежиз қиёсланмаслигини, бу тупроқларда яшаётган инсонлар нақадар бахтли эканини таъкидлаб ўтди. Менинг водийданлигимни эшитиб, демак ҳамшаҳар эканмиз деярли деб, хурсанд бўлиб кетди. Мен олиб борган тиббий текширув қоғозларини обдон ўрганиб чиққач эса, керакли хулосаларини ва тавсияларини берди...
1946 йили 2 апрелда Андижон шаҳрида зиёли ўқитувчилар оиласида дунёга келган Ренат Акчурин шу шаҳарда 1-сонли ўрта мактабни тамомлайди. 1964 йили эса Андижон Давлат Тиббиёт Институтига ўқишга киради. Истеъдодли талаба ўқиш йилларида ҳам янги фикрлари, талабага хос бўлмаган тиббий ва илмий салоҳияти билан ажраб туради. 1968 йилдан бошлаб эса, Москва шаҳридаги Сеченов номидаги Биринчи Тиббиёт Институтида давом этади. Ўша пайтда пойтахт Москва илм-фан ва тиббиёт янгиликларини амалиётга жорий этилганлик даражаси бўйича Андижондан анча юқори бўлган ва Ренат Акчурин ҳам тиббиётга оид фикрларини ўз ғояларини амалда синаб кўриш имкони кенгроқ бўлган Москвани танлайди. Лекин у ўша пайтда бир кун келиб, туғилиб ўсган юрти унинг учун хориж бўлишини ҳам хаёлига келтирмаган бўлса керак.
1971 йили олийгоҳни тамомлаган Ренат Акчурин, 1975 йилга қадар Москвадаги шифохоналарда жарроҳ бўлиб ишлаб, ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалиётда синаб, ўз малакасини ошириб борди. 1975 йили эса Собиқ иттифоқ Тиббиёт Фанлар Академияси қошидаги Хирургия илмий марказига кичик илмий ходим бўлиб ишга бошлайди. 1978 йили эса микрохирургия соҳасида номзодлик ишини ёқлайди. 1984 йилдан бошлаб, юрак хирургияси билан жиддий шуғулланишга бошлайди. Ўша йили АҚШнинг Хьюстон шаҳрида жойлашган машҳур хирург Майкл Дебейки клиникасида амалиёт ўтаб қайтади. Олган билимларини мустаҳкамлаб, 1985 йили докторлик диссертациясини муваффақиятли равишда ёқлайди. 1991 йилан бошлаб эса юрак-томир хурургияси мутахассислиги профессори унвонига эга. Ҳозирги кунда Москвадаги Мясников номидаги Кардиология марказида фаолият олиб бораётган Ренат Акчурин 1982 йил собиқ иттифоқ Давлат мукофоти ҳамда 2001 йил Россия Давлат мукофоти лауреати, Ҳурмат ордени, учинчи даражали Бургут ордени, Перу ҳукумати томонидан берилган Командор ордени ҳамда Зотари Интернешнл нодавлат нотижорат ташкилотининг Пол Харрис номидаги ҳалқаро ордени нишондоридир.
Ренат Акчурин фаолиятининг энг юқори нуқтаси – 1996 йили 5 ноябрда Россиянинг собиқ Президенти Борис Николаевич Ельциннинг юрагини операция қилган олимлар гуруҳига раҳбарлик қилганидир. Юрак томирларининг кесиб, уланиши ўша пайтгача Россияда тиббиётида ҳам кенг йўлга қўйилмаган эди. Бироқ ўзининг кескин ва ватанпарвар характери билан ажраб турувчи Борис Ельцин хорижга бориб, операция қилдиришдан кўра, ўз юрагини рус тиббиёти вакилларига ишонишни афзал кўрди. Узоқ фикрлашувлардан сўнг операция қилувчи хирургнинг номи маълум бўлди - Ренат Акчурин. Маслаҳатчи сифатида эса Акчуриннинг эски устози ва қадрдони америкалик Майкл Дебеки тайинланди. Тиббиётда Аорто-коронар улаш ибораси билан ифодаланадиган бундай жарроҳлик операциялари натижалари таҳлилига кўра, унинг ўлим билан якунланиш эҳтимоли 2-3 фоиздан ошмайди. Лекин кардиохирург тиғи остида Россиядек улкан давлатнинг Президенти ётганини ҳисобга олинганда, бу фоизлар катта аҳамият касб этади.
Шу туфайли Ельциннинг операция қилиниши тўғрисидаги хабарнинг ўзи дунё фонд биржаларини ост-уст қилиб юборди. Ҳалқаро ҳамжамият Москвадан келадиган операция якуни тўғрисидаги хабарни кутиб, дунёнинг 1996 йил 5 ноябрдан кейин қандай бўлиши мумкинлигининг башорати билан машғул эди. Муваффақиятсиз операция нафақат Россияда, балки у орқали Европада ва дунёда хаос келтириб чиқариши мумкин эди. Олти соат давом этган бу мўъжизавий амалиёт кутилганидан ҳам яхши натижа билан якунланди. 6 ноябрь куни эрталаб эса Борис Ельцин операция вақтида Виктор Черномирдинга юклатилган Президентлик ваколатларини ўзига қайтариб олиш тўғрисида қарорга имзо чекканди....
Манба: Vodiymedia.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”