Тошкентда клиника ходими беморга тегажоғлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Тошкентда клиника ходими беморга тегажоғлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Бектемир туман суди Тошкентдаги клиникалардан бирида ишлаган 38 ёшли Sh.T.ga нисбатан қарор чиқарди. У беморга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ҳодиса 10 июн куни клиника лифтида содир бўлган. Суд материалларига кўра, ходим бемор М.А. билан лифтда қолган пайтда ҳақоратомуз гаплар айтган ва аёлнинг хоҳишига қарши унинг танасига теккан.

Айбланувчи судда ўз айбини тан олмади. У ҳаракатлари фақат беморни жойлаштириш билан боғлиқ иш жараёни доирасида бўлганини айтган.

Бироқ жабрланувчи телефон суҳбати ёзувини тақдим этган. Унда Ш.Т. аёлдан узр сўрагани эшитилган. Суд ушбу аудиоёзувни иш бўйича далиллардан бири сифатида баҳолаган.

Ҳодисадан кейин жабрланувчининг соғлиғи ёмонлашган. Шундан сўнг у тиббиёт муассасаси раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Суд Sh.T.ni Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси бўйича айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар