Тошкентда сохта долларларни муомалага киритишга уриниш тўхтатилди

Тошкент шаҳрида 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки хорижий валютани сотишга уринган фуқаро А.А. қўлга олинди. Мазкур тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилди. Гумонланувчи 100 долларлик купюралар кўринишидаги сохта пулларни бошқа шахсга 6,5 минг долларга сотаётган вақтида ушланган.
Тошкент шаҳрида қалбаки хорижий валютани сотишга уринган шахс қўлга олинди.
Маълум қилинишича, фуқаро А.А. 100 долларлик купюралар кўринишидаги жами 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулни бошқа шахсга 6,5 минг долларга сотаётган вақтда ушланган.
Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган.
Қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…