Фарғона вилоятида зилзила содир бўлди
1 дақиқа ўқиш192

24 июнь куни соат 21:07 да Фарғона вилояти ҳудудида зилзила қайд этилди.
Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, ер силкиниши эпицентри Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган. Зилзила магнитудаси 4 баллни, чуқурлиги эса 13 километрни ташкил этган.
Ер силкиниши Фарғона вилоятида эпицентрдан 14 километр масофада 3–4 балл куч билан сезилган. Андижон вилоятида эса зилзила кучи 2 баллни ташкил қилган. Ҳудуд эпицентрдан 63 километр масофада жойлашган.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 251 километр жануби-шарқда қайд этилган.
Ҳозирча зилзила оқибатида талафотлар ёки жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот берилмади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…