Кафеларда жой тополмаган мухлислар ўйинни автомобил багажидан томоша қилди

Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини вақтида кафелар ва томоша зоналарида бўш жой қолмагач, мухлислар очиқ осмон остида ўзига хос кичик фан-зона ташкил этишди. Экопарк яқинидаги бир гуруҳ футбол ишқибозлари автомобил багажига телевизор ўрнатиб, уни аккумулатор ёрдамида электр энергиясига улаб, учрашувни жонли эфирда кузатишди. Мазкур жараён тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги учрашуви вақтида мухлислар терма жамоани қўллаб-қувватлашнинг ноодатий усулини ўйлаб топишди. Кафелар ва томоша зоналарида бўш жой қолмагани сабабли айрим футбол ишқибозлари ўзларига очиқ осмон остида кичик фан-зона ташкил қилди.
Экопарк яқинида бир гуруҳ мухлислар автомобил багажига телевизор ўрнатиб, уни аккумулятор орқали электр энергиясига улаган ҳолда ўйинни жонли эфирда томоша қилишди. Улар шу тариқа нафақат ўзлари учун қулай муҳит яратди, балки атрофдагиларнинг ҳам эътиборини тортди.
Видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик бундай ғоя мухлисларнинг футболга бўлган муҳаббати ва терма жамоага садоқатини намоён этишини таъкидлади.
Қизиғи шундаки, ушбу ҳудуддан ЙПХ ходимлари ҳам бир неча бор ўтиб турган, бироқ терма жамоани қўллаб-қувватлаётган мухлисларга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаган.






























Изоҳлар 0
…