Венесуэлада кетма-кет юз берган кучли зилзилалар ваҳима уйғотди

Венесуэлада кетма-кет юз берган кучли зилзилалар ваҳима уйғотди

Венесуэлада қисқа вақт оралиғида кетма-кет иккита кучли зилзила содир бўлди. Маълумотларга кўра, дастлаб 7,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилган бўлса, орадан атиги 39 сония ўтиб 7,5 магнитудали янада кучлироқ зилзила юз берган.

Кучли ер силкинишлари пойтахт Каракас ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида сезилиб, қатор бинолар ва инфратузилма объектларига зарар етказган. Айрим ҳудудларда турар жойлар ҳамда маъмурий бинолар қулагани, одамлар вайроналар остида қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Қутқарув хизматлари тун бўйи вайроналар остида қолганларни қидириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишларини олиб борган. Фавқулодда вазият сабаб Каракасдаги шифохоналарда махсус режим жорий этилиб, қўшимча тиббиёт ходимлари жалб қилинган.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар сони расман эълон қилинмаган. Бироқ айрим ҳудудлардан ҳалок бўлганлар ва ўнлаб ярадорлар борлиги ҳақидаги дастлабки маълумотлар келиб тушмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу Венесуэлада кейинги юз йил ичида содир бўлган энг кучли зилзилалардан бири бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар