Тошкент вилоятида 38 минг долларлик фирибгарлик аниқланди
1 дақиқа ўқиш1.2K

Тошкент вилоятида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни вада қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Т.Т. 12 нафар шахсга Жанубий Кореяда иш топиб беришини айтгани аниқланган. У фуқаролардан жами 38 минг АҚШ доллари олган.
Тергов маълумотларига кўра, Т.Т. олинган пулларни шериги A.A.ga берган. А.А. илгари Миграция агентлигида ишлаган бўлиб, у аввал ҳам фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари учун судланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…