Ўзбекистонда «Оталар куни»ни жорий этиш таклиф қилинди

1 дақиқа ўқиш158
Ўзбекистонда «Оталар куни»ни жорий этиш таклиф қилинди

«Миллий тикланиш» партиясининг Андижон, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги ҳудудий кенгашлари Ўзбекистонда янги ижтимоий сана, «Оталар куни»ни жорий этиш ташаббуси билан чиқди.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад оталарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш, оила бошлиғининг ўрнини мустаҳкамлаш ва соғлом маънавий муҳитни шакллантиришдан иборат.

Партия вакилларининг фикрича, ота оилада мардлик, масъулият ва ватанпарварлик намунаси бўлиши керак. Унинг фарзанд тарбиясидаги иштироки нафақат оила, балки жамият барқарорлиги учун ҳам муҳим ҳисобланади.

Ташаббус муаллифлари отанинг оиладаги мавқеини давлат даражасида эътироф этиш ёш авлоднинг тўғри тарбияланишига ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Ҳозирча «Оталар куни» қайси санада нишонланиши ва бу ташаббус қандай тартибда кўриб чиқилиши ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?