Алишер Қодиров Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини кескин танқид қилди

1 дақиқа ўқиш8.5K
Алишер Қодиров Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини кескин танқид қилди

Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги ўйинларига муносабат билдириб, футболчиларнинг майдондаги ҳаракати ва жамоа таркибини танқид қилди.

Унинг фикрича, терма жамоа аъзолари аввало ўз шани ва ғурури учун ўйнаши керак. Қодиров рақиблар сифат жиҳатидан кескин устун бўлмаганини, аммо Ўзбекистон футболчиларида керакли даражада фидойилик кўринмаганини айтди.

Сиёсатчи жамоа таркибини шакллантиришда «хизмат кўрсатган» футболчиларга таянишдан воз кечиб, ёшларга имконият бериш зарурлигини билдирди. У Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Беҳруз Асқаров каби футболчилар атрофида янги жамоа қуриш мумкинлигини таъкидлади.

Қодиров, шунингдек, терма жамоада малакали дарвозабон етишмаётганини ҳам алоҳида қайд этди.

Унинг фикрича, ҳозирги таркиб билан Осиё Кубогида катта натижаларни кўзлашдан кўра, кейинги Жаҳон чемпионати саралаш босқичига кучли жамоа тайёрлаш муҳимроқ.

Алишер Қодиров ҳозирги даражада Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг етакчи жамоалари қаторига киришга ҳали тайёр эмаслигини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?