Япониядаги 7,2 баллли зилзиладан кейин нима бўлди?

1 дақиқа ўқиш263
Япониядаги 7,2 баллли зилзиладан кейин нима бўлди?

Япониянинг шимоли-шарқий ҳудудларида кучли зилзила қайд этилди. Мамлакат метеорологик хизмати маълумотларига кўра, ерости силкинишлари магнитудаси 7,2 баллни ташкил қилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларда зилзила кучи 6,9 балл сифатида баҳоланган бўлса-да, кейинчалик мутахассислар томонидан маълумотларга аниқлик киритилиб, унинг магнитудаси 7,2 экани тасдиқланди.

Маълум қилинишича, табиий офат маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:30 атрофида Иватэ префектураси соҳиллари яқинида содир бўлган. Зилзила ўчоғи ер юзасидан 44 километр чуқурликда жойлашган.

Ерости силкинишлари айниқса Аомори префектурасида кучли сезилган. Шу билан бирга, мамлакат пойтахти Токио аҳолиси ҳам зилзила таъсирини ҳис қилган.

Расмий идоралар ҳозирча цунами хавфи эълон қилинмаганини маълум қилди. Шу боис соҳил ҳудудларида фавқулодда эвакуация чоралари жорий этилмаган.

Қутқарув хизматлари маълумотига кўра, Хасиками ва Хатинохе шаҳарларида тўрт нафар фуқаро енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Улар орасида ўсмирлар ҳам, катта ёшли фуқаролар ҳам борлиги қайд этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?