«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирларида бир қатор жиноий ҳолатлар фош этилди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирларида бир қатор жиноий ҳолатлар фош этилди

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор рейдларда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва каннабис етиштириш ҳолатларига чек қўйилди.

Наманган вилоятининг Норин туманида 1961 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан 1 килограмм 595 грамм марихуана топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, модда кейинчалик сотиш учун сақланган.

Чортоқ туманида 1973 йилда туғилган шахс томорқасида 839 туп каннабис ўстираётгани маълум бўлди.

Самарқанд вилоятида эса Ургут туманида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро Тойлоқ ҳудудида автомашинаси билан ҳаракатланаётган пайтда тўхтатилган. Ундан 20 грамм героин ашёвий далил сифатида олинган.

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида муқаддам гиёҳвандлик савдоси учун судланган шахс 36 туп каннабис етиштиргани аниқланган.

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида ҳам аввал шу турдаги жиноят учун судланган фуқаро ҳовлисидаги иссиқхонада 22 туп каннабис парваришлаган.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги хонадонлардан бирининг томорқасида эса 10 туп каннабис ўсимлиги топилган.

Барча мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари ва ўсимликлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Ҳозир ҳар бир ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар