Хотинини бўғиб ўлдириб, 2 ёшли қизининг жасадини яширган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотини ва уч ёшга тўлмаган қизини ўлдирган эркак умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 июнь куни эрталаб соат 06:00 атрофида 27 ёшли Ҳабибулло Қобилов маст ҳолда уйига келиб, 24 ёшли турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирган. Шундан сўнг у қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этиб, унинг ҳам ҳаётига нуқта қўйган.
Эркак жиноят изларини яшириш мақсадида қизининг жасадини спорт сумкасига солиб, Тошкент шаҳрида яшовчи отасининг уйига олиб борган ва ҳовлидаги ҳожатхонага ташлаган.
8 июнь куни Янгийўлдаги хонадонлардан бирида 24 ёшли аёлнинг тан жароҳатлари билан жасади топилган. Қизалоқнинг жасади эса эркак қўлга олинганидан кейин аниқланган.
Янгийўл шаҳар жиноят ишлари бўйича суди Ҳабибулло Қобиловни содир этилган жиноятларда айбдор деб топиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.






























Изоҳлар 0
…