Хоразмда хонадонига «каннабис» экиб, парваришлаган фуқаро ушланди

Хоразм вилоятининг Хива туманида ўз хонадонида гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган ва «каннабис» ўсимлигини етиштирган фуқаро аниқланди.
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида 1971 йилда туғилган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилган. Унинг уйида қарийб 27 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани аниқланган.
Шунингдек, хонадон ҳовлиси текширилганда, у ерда баландлиги 2 метр бўлган бир туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги экилиб, парваришланаётгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.































Изоҳлар 0
…