
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Феруз Муяссаров IT-Planeta 2016/17 Xалқаро олимпиадасининг финал босқичида иштирок этиб, РФ ва МДҲ давлатидан келган 340 нафар иштирокчилар орасида ғолиб бўлди, деб ёзмоқда UZ24 сайти.
Феруз Муяссаров «Телекоммуникация технологиялари» факультети талабаси бўлиб, олимпиадада у Ўзбекистон номидан қатнашди ва ТОП 5 таликдан 4- ўринни қўлга киритди.
IT-Planeta 2016/17 Xалқаро олимпиадаси ахборот коммуникация технологиялари йўналишидаги талабалар ва ёш мутахассислар учун ҳар йили ташкил этиладиган таълим лойиҳаси ҳисобланиб, Россия Федерацияси ва МДҲ давлатларида АКТ соҳасида таълимни ривожлантиришга йўналтирилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар