АТ ва сунъий интеллект талабалари учун янги стипендиялар жорий этилади

АТ ва сунъий интеллект талабалари учун янги стипендиялар жорий этилади

Эндиликда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун кадр тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг учинчи курс талабалари ўқишни АТ паркларда дуал таълим асосида давом эттиради.

Бу тартиб талабаларга назарий билимни амалиёт билан боғлаш, соҳа корхоналарида иш жараёнини ўрганиш ва мутахассислар билан бирга лойиҳаларда қатнашиш имконини беради.

Мазкур йўналишларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги давлат стипендияси жорий этилади.

Шунингдек, иқтидорли қизлар учун муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳалари бўйича «Муҳандис қизлар» стипендияси таъсис қилинади.

Ушбу стипендиялар янги ўқув йилидан бошлаб тўланади. Улардан нафақат давлат, балки хусусий олий таълим муассасалари талабалари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Ҳозир кимё, биология, физика, математика ва информатика фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари 1 миллиард сўм, уларнинг устозлари эса 200 миллион сўм миқдорида мукофотланмоқда.

Эндиликда худди шу рағбат сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозларига ҳам татбиқ этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар