Яқинда интернетда Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг UzPaynet асосчиси Ботир Арифжановга «маслаҳат учун» шахсан телефон қилганлигини ўқиб ҳайрон бўлдим.
Давлат Солиқ Қўмитаси UZPAYNET ширкатининг электрон тўлов тизимидаги шубҳали фаолиятидан хабардор бўлмаса керак.
ҚҚ МЧЖ «UzPaynet», ўз фаолиятини 2005 йилда бошлаб, тез орада электрон тўлов тизимида монополистга айланди. Бунга сабаб қонунчиликнинг ўша пайтдаги «корхона дидига» қараб ўзгариши ва қўйилган талабларнинг бошқа рақобатдош компаниялар томонидан бажара олмаслиги бўлган эди. Фақатгина 2014 йил 1 апрелда компания Давлат реестрига «электрон тўлов тизимидаги доминант корхона» сифатида киритилди.
Ўзбекистондаги минглаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар монополист корхона «жабрланувчи»ларига айланган. Улар UzPaynet билан дилерлик шартнома асосида фаолият оборган.
Дилерлик шартномасида UzPaynet корхонаси қуйидаги шубҳали жарима тизимини киритган:
5 ЭКИҲ сум – кўрсатилмаган манзилда савдо қилганлик учун жарима;
5 ЭКИҲ сум – мижоздан қўшимча ҳак олганлик учун жарима;
5 ЭКИҲ сум – мижозларнинг асосли шикояти учун жарима;
5 ЭКИҲ сум – товар чекини бермаслик учун жарима;
10 ЭКИҲ сум – рўйхатга олинмаган таъминот дастурдан фойдаланганлик учун жарима.
Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ҳар қандай жарима фақат давлат бюджетига йўналтириши шарт. Хўжалик юритувчи субъектлар бошқа субъектни жаримага тортиши мумкин эмас. Корхонага зарар етказилган тақдирда, бу зарар фақат суд орқали талаб қилиниши мумкин.
UzPaynet корхонаси ўзининг монополистик ҳолатидан фойдаланган ҳолда ўз Агентларини асоссиз равишда жаримага тортган.
Агар агент товар чекини бермаса, нима учун жарима солиқ органларига эмас, балки UzPaynetга тўланиши керак?
Тизимдаги минглаб Агентлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, монополист томонидан жаримага тортилганлиги маълум бўлди.
Корхона ўз «адашган» Агентларига қуйидагича шарт қўйиб келган: «Ёки жаримани тўлаб иш фаолият давом эттириш ёки тузилган дилерлик шартномани муддатидан олдин бекор килиш».
Агентларнинг ёлғиз бундай кучли ширкатга қарши чиқишига имконияти бўлмаган. Агентлар борки UzPaynet томонидан 10 мартадан кўп жаримага тортилган. Ширкат жарималар эвазига миллиардлаб сўм миқдорида фойда олганлигини тахмин қилиш мумкин.
Бугунги кунда корхонанинг республика бўйлаб 20 мингдан ошиқ дилерлари мавжуд.
Молиявий фирибгарликнинг механизмига тўхталиб ўтсак.
UzPaynet корхонаси агентларни PAYNET виртуал тўлов тизимида, аниқроғи БАНКДАГИ ҲИСОБ РАҚАМ АЙЛАНМАСИДАН ТАШҚАРИ жаримага тортган. Корхонанинг бундай «уддабуронлиги» жарималарни ўзининг ва агентнинг банк ҳисоб рақамларида акс эттирмаган. Бунинг натижасида корхона канча солиқ тўлашни ҳам ўз хоҳишига караб белгилаши мумкин бўлган. Кимгадир бу нарса миллиардлаб фойда келтиришни тахмин қилиш мумкин. Жарималар виртуал тизимда, бирон реал агентга бириктирилмаган аккаунтга ўтказилиб нақдлаштирилиши имкони бўлган.
Юртимиздаги охирги иқтисодий ислоҳотлар натижасида, вилоятларда Paynet шахобчаларининг аксарияти фаолият олиб бормаяпти. Бунга сабаб Агентларнинг харажатлари олинаётган фойдадан паст бўлмоқда.
Бугунги кунга келиб бу монополистик тизим инқирозга учради десак хато қилмаймиз.UzPaynet монополиясидан воз кечиб бозорнинг бу сегментига тижорат банкларни киришига шароит яратиб бериш керак. Рақобат натижасида бу сегмент сифат даражадан янги погонага кўтарилади.
Мақолам охирида машҳур америкалик сиёсатчи Бенжамин Франклиннинг сўзларини келтирмоқчиман:
«Бу дунёда ўлим ва солиқ муқаррар».
Мирзо Субханов
Манба: dia.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар