Турк сериаллари юлдузи ҳаётдан кўз юмди

Турк сериаллари юлдузи ҳаётдан кўз юмди

Бугун, 15 июнь куни “Қизил шарбат” ва “Оила” сериаллари орқали машҳур бўлган 35 ёшли туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди. Бу ҳақда оила адвокатига таяниб, “Sözcü” нашри хабар берди.

Адвокат маълумотига кўра, кеча — 14 июнь куни актриса ўзининг туғилган кунини нишонлаган. Тахминларга кўра, у юрак хуружи оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аёлнинг онаси унинг ёнида бўлган, аммо қизини қутқариб қолиш имкони бўлмаган. Актрисанинг аниқ ўлим сабаби тиббий экспертиза натижаларидан сўнг маълум қилинади.

Қайд этилишича, Эже Иртем вафоти ҳақидаги хабар тарқалгандан кейин ижтимоий тармоқларда унинг ўлимига гиёҳванд моддалар сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар муҳокама қилина бошлаган. Йил бошидан буён Туркияда гиёҳвандликка қарши кенг кўламли рейдлар ўтказилиб, улар доирасида бир қатор машҳур шахслар ҳам қўлга олинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар