date
views 7 969

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккита вазирликка ажратилди

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккита вазирликка ажратилди
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккига ажратилди. Вазирлик ўрнида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тузилган.

«KUN.UZ» манбаси маълумот беришича, Сув хўжалиги вазирлигига собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазирнинг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шавкат Раҳимович Ҳамроев вазир этиб тайинланган.

Бундан аввалроқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев истеъфога чиққани ва янги Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Баҳодир Турсунович Юсупов раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккита вазирликка ажратилди