20:01 / 23.02.2018
9 540

Ургут туманидаги «қиз овчилари»нинг найранглари

Ургут туманидаги «қиз овчилари»нинг найранглари
Одам савдоси ва оқибатлари ҳақида кўпчилик билади. Аммо биз айтмоқчи бўлган, турли миш-мишларга сабаб бўлаётган, одам савдосидан ҳам ошиб тушаётган мана бу воқеаларни эшитиб, очиғи, нима дейишни ҳам билмай қоласан.

Эштурди ёлғиз қизини узатиш мақсадида чет давлатдан уч-тўрт сўм ишлаб келди. «Хайрли ишнинг эрта бўлгани яхши», дейишади. Кунлардан бир куни олис қишлоқда яшайдиган қайниси икки нотаниш одамни бошлаб келди. Меҳмон ҳамиша азиз. Дастурхон ёзилиб, ноз-неъматлар қўйилди. Меҳмонлар таништирилгач, муддаога ўтилди.
– Биз Хоразмдан қулчиликка келдик, – деди меҳмонлардан бири.
Аввалига бу гапдан Эштурди гангиб қолди.
Орага қайни қўшилди. Гап қуда-анда бўлишга бориб етди. Ўртага пул, бойлик аралашгач, Эштурди қандай қилиб «Хўп, розиман», деб юборганини билмай қолди. Ҳангоманинг қизиғи тўй куни бўлди. Қиз куёвни ўша куни кўрди.

Базму жамшид пайтида қаердандир бир жувон пайдо бўлди. Одамлар бу аёлни Эштурдининг қайниси яшайдиган қишлоқда кўришганини айтишди. Тўй чиқимлари, хусусан, ресторанга, санъаткорларга бериладиган ва бошқа сарфланадиган харажатлар ҳақида икки қуда келишиб олишганди. Аёл бу сирлардан қандай воқиф бўлганлигини ўша пайтда ҳеч ким сезмаганди. Тўй авжида аёл хоразмлик қудани четга чақириб, келин томондан қудаси билан келишилган пулларни беришини, тўйхона эгалари талаб қилаётганини айтади. Меҳмон иккиланмай пулларни аёлга топширади. Воқеа тўй тугагач, ойдинлашади. Аёл ҳам, пул ҳам изсиз йўқолганди. Куёв томон келишилган пулни берганини айтса, тўйхонадагилар ҳеч қандай пул олмаганини билдиришади. Ўртада оғирлик Эштурдига тушади. Икки-уч кун ўтгач, мол-ҳолини сотиб, пулни ресторанга элтиб беришга мажбур бўлади. Молидан айрилган Эштурди ҳозиргача бошини чангаллаб юрибди.

– Бундай ҳол Ургут туманида тез-тез содир бўлиб турибди, – дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири. – Эшитишимизча, бошқа вилоятдан икки-уч киши қишлоқма-қишлоқ кезиб, қиз «овлаб» юрганмиш. Айрим соддадил одамларни, авраш йўли билан қизларини келин қилиб олиб кетаётганмиш. Аҳвол шу даражага бориб етибдики, уч-тўрт нафар қизи бор хонадонларга кириб, «Унисини эмас, бунисини келин қиламан», дея саралаб олмоқда экан.
Бундай «овчи»ларга «ҳомийлик» қилаётганлар бегона эмас, ўзимиздан. Улар қайсидир қишлоқда яшовчи киши билан ошно тутинган. Қиз олди-бердиси шу уйда «пиширилади». Беш-олти сўм эгаси бўлиб қолган бояги шахс қайси қариндошида нечта қиз бор, қайси хонадон ночор, кимни чув тушириш мумкинлиги ҳақида маълумот тўплаб юради ва меҳмонларни шу жойга олиб боради.

Мана бунисини эшитинг. Қизни узатиб боргач, куёв томонидан элга тўй бериш одатимиз саналади. Қизни кузатиб борган меҳмонларга мезбон: «Тўй қолдирилди. Бобомиз вафот этди», дея ёлғон гапириб, меҳмонларни қайтариб юборибди.
Бундай ишлар бошқа жойларда ҳам учраётгани сир эмас. Нега шундай бўляпти?…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ургут туманидаги «қиз овчилари»нинг найранглари