5 ой давомида ювилмаган шим: тажриба кутилмаган натижа берди

Канадалик талаба Жош Ле қизиқарли тажриба ўтказиб, жинси шимни 330 кун давомида деярли ҳар куни кийиб, умуман ювмаган. У бу орқали кийимдаги бактериялар қандай ўзгаришини аниқлашни мақсад қилган.
Тажриба якунида шим лабораторияда текширилганда, унда турли бактериялар мавжудлиги аниқланган. Бироқ мутахассислар уларнинг аксарияти инсон саломатлиги учун хавфли эмаслигини таъкидлашган.
Энг ҳайратланарлиси эса — шим ювилгандан кейин ҳам бактериялар миқдори деярли ўзгармагани бўлди. Бу эса одатий ювиш ҳар доим ҳам барча микроорганизмларни йўқ қила олмаслигини кўрсатади.
Мазкур тажриба ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.





























Изоҳлар 0
…