Польшада даҳшатли топилма: 32 нафар туғилмаган бола қолдиқлари аниқланди

Польшада жамоатчиликни ларзага солган воқеа юз берди. Мамлакатнинг Жешув шаҳри яқинида жойлашган Лутуриж қишлоғида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда 32 нафар туғилмаган болага тегишли қолдиқлар топилди.
Маълум қилинишича, ҳудудда янги турар жой мажмуаси қуриш учун ер тайёрланаётган бўлган. Қазиш ишлари давомида топилган ушбу ҳолат дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортган.
Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. 57 ёшли патологоанатом шифокор Магдалена гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Прокуратура унга “марҳумлар қолдиқларини таҳқирлаш” ҳамда “тиббий материалларни белгиланмаган жойда сақлаш” каби моддалар бўйича айблов қўйилиши мумкинлигини маълум қилган.
Мутахассислар ҳолат сабабларини аниқлаш ва қолдиқларнинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича экспертизалар ўтказмоқда. Бу воқеа Польша жамиятида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.





























Изоҳлар 0
…