Муҳаммадисо Абдулхаировнинг IELTS ҳақидаги ҳазили оммалашди (видео)
1 дақиқа ўқиш589

Серқирра ижодкор Муҳаммадисо Абдулхаиров навбатдаги ҳазиломуз чиқиши билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортди. Бу сафар у машҳур IELTS имтиҳони мавзусини ўзига хос услубда талқин қилди.
Тарқалган видеода ижодкор IELTS’нинг speaking қисмида иштирок этган тақдирда қандай жавоблар бериши мумкинлигини юмор аралаш кўринишда намойиш этган. Унинг табиий ҳаракатлари ва кутилмаган жавоблари кўпчиликка хуш кайфият улашди.
Мухлислар фикрича, Муҳаммадисо Абдулхаировнинг ҳаётий кузатувлари ва ўзига хос ҳазил услуби ҳар қандай мавзуни қизиқарли контентга айлантира олади. Шу боис мазкур видео ҳам қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, кўплаб ижобий изоҳларга сабаб бўлди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…