10:37 / 16.05.2019
5 200

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди
Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири, бир қанча йирик асарлар муаллифи, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди.

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент университетининг журналистика факультетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972).

«Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада крлган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машхур.«Шайтанат» романи (1-китоб, 1992; 2-китоб, 1995; 3-китоб, 1997; 4-китоб, 2000) ёзувчининг йирик асарларидандир. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилган.

«Жиноятнинг узун йўли» (2004) илмий-таҳлилий рисоласи, «Меҳмон туйғулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий мақолалар тўплами ҳам бор. Унинг «Амир Темур даври адабиёти» (1998), «Варахша», «Унвони инсон» (1999), «Соҳилсиз денгиз» (2000), «Зулмат салтанати» (2001), «Моштабиб» (2002) сценарийлари асосида ҳужжатли фильмлар ишланган.

Рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг «Маъсума» қиссасини, шунингдек, жаҳон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ёзувчининг ижодий фаолияти ҳукумат мукофотлари ва турли адабий мукофотлар билан тақдирланган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони берилган.

Zamin.uz таҳририяти ёзувчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди