
Тиббиёт факультетини битириб, амалиётчи шифокор ўлароқ вазифамни бажариш учун Элазиғнинг чекка қишлоқларидан биридаги тиббиёт масканига ишга отландим.
Ёш эдим, ҳали оила қурмагандим. Мен борган ер кичик бир қишлоқ эди. Биринчи тун бир уйга меҳмон бўлдим. Поезд станцияси ёнгинасида жойлашган уй эди. Кечки овқатни едик, чойларимизни ичдик. Бироз суҳбатлашиб ҳам ўтирдик. Йўл чарчоғи мени ҳолдан тойдирган, бегона тупроқларнинг ётлиги босиб, суҳбатга майлим йўқ эди. Соат тун ярмига қараб юряпти, мени уйқу залвори эзиб боряпти. Уй эгасига ҳам бир нима дейишга хижолат қилдим.
Уйнинг каттаси — ҳожи онага оҳиста шивирладим:
— Ҳожиона, сиз тарафларда соат неччида ухланади?
— Поездни кутяпмиз, болам, ҳозир поезд келади, — деди мезбон она.
— Бирор яқинингизни кутяпсизларми? Поездда келяптими? — дея қизиқиб сўрадим.
— Йўқ, болам, бирор яқинимиз келмайди. Лекин бу ерлар узоқ жойлар. Поезддан бу ерларни билмайдиган, илк бор келаётган одамлар тушиши мумкин. Туннинг ярмида бу ерда чироғи ёнган уй тополмаса кўчада қолиши мумкин. Қишлоғимизга бегона биров келса адашмасин, кўчада қолмасин, чироғи ёниқ турган уй топсин деб кутиб ўтирамиз…
Умида АДИЗОВА таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар