16:23 / 25.02.2021
1 902

Самарқандда одамлар кўз ўнгида аёли ва унинг «жазмани»ни ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Самарқандда одамлар кўз ўнгида аёли ва унинг «жазмани»ни ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Самарқанд шаҳридаги савдо дўконларидан бирида мудҳиш қотиллик рўй бергани ҳақида аввал хабар берилганди.

Ўтган йилнинг 20 ноябрь куни кечки пайт (соат 18.00 атрофида) Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи М.А. (1978 йилда туғилган, тадбиркор) турмуш ўртоғи Ш.А. (1989 йилда туғилган) катта йўл четида тўхтаган «Nexia-3»га чиқаётганини кўриб қолади. Машина бошқарувида Р.Э. (31 ёш) эканини билгач, у ва хотини ўртасида ишқий муносабатлар борлиги ҳақидаги миш-мишларни эслаб, йўловчи машинада кузатишга тушади.

Аёл ва унинг ҳамроҳи Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги дўконларнинг бирига киргач, у ҳам ичкарига йўл олади. Натижада савдо дўконида жанжал кўтаради ва шу ерда ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан ҳар иккисига оғир жароҳат етказади. Етказилган жароҳатлар натижасида аёл ҳам, унинг «жазмани» деб гумон қилинган эркак ҳам воқеа жойида вафот этади.

Мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди. Самарқанд вилоят суди томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган ушбу шахсга 22 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Самарқандда одамлар кўз ўнгида аёли ва унинг «жазмани»ни ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди