Болаларининг жанжали фожиага айланди: қўшнисини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди
1 дақиқа ўқиш8

Қарши шаҳридаги “Арабхона” маҳалласида фарзандлари ўртасидаги келишмовчилик сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган 34 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, воқеа 2026 йил 28 июн куни соат 21:00 атрофида содир бўлган. 34 ёшли эркак ва унинг 39 ёшли қўшниси ўртасида фарзандларининг тортишуви сабаб жанжал келиб чиққан.
Кўчада давом этган можаро вақтида эркак марҳумнинг вояга етмаган жияни кўз ўнгида ошхона пичоғи билан қўшнисининг кўкрак ва биқин қисмига бир неча марта зарба берган.
Оғир тан жароҳатлари олган 39 ёшли эркак шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, қотилликни содир этган эркак 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…