Укаси мағлуб бўлганидан кейин мусобақада одам ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

Укаси мағлуб бўлганидан кейин мусобақада одам ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сурхондарё вилоятида кураш мусобақаси пайтида укасининг мағлуб бўлганидан жаҳл чиққан Достон Жабборов Низомиддин Чўтбоевни пичоқлаб ўлдиргани учун 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.
  • Достон Жабборов 2026 йил 9 май куни Денов туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми ҳудудида ўтказилган мус

Сурхондарё вилоятида кураш мусобақаси пайтида Низомиддин Чўтбоевни пичоқлаб ўлдирган Достон Жабборов 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Фожиа укасининг беллашувда мағлуб бўлганидан кейин бошланган жанжаллар билан боғлиқ. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Суд материалларига кўра, 1997 йилда туғилган Достон Жабборов 2026 йил 9 май куни Денов туманидаги “Янгиариқ” маҳалласида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми ҳудудида ўтказилган кураш мусобақасини томоша қилишга борган. Беллашувда унинг укаси Бўстонбек Жабборов Аюбхон Ҳуррамовга мағлуб бўлган. Бу ҳолат Достоннинг жаҳлини чиқарган ва у мусобақа майдонини тарк этган.

Бироқ кейинчалик у такси ҳайдовчисидан мусобақа ҳудудида отаси Асл Худойқулов билан Аюбхон Ҳуррамовнинг отаси Низомиддин Чўтбоев ўртасида тортишув келиб чиққанини эшитган. Бу хабардан ғазабланган Достон яқиндаги озиқ-овқат дўконидан ошхона пичоғини олиб, кураш майдонига қайтган.

У ерда Достон Жабборов Низомиддин Чўтбоевга икки нафар гувоҳнинг кўз ўнгида тўрт марта пичоқ урган. Атрофдагилар уларни ажратиб олганига қарамай, жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Низомиддин Чўтбоев Денов туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур жиноят иши 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида кўриб чиқилган. Суд жараёнида Достон Жабборов ўз айбига иқрор бўлган.

Суд ҳукми билан у Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» ва «л» бандларида назарда тутилган қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 18 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар