18:53 / 10.06.2021
18 696

Суд қарорига кўра, уйдан чиқариш ижро ҳаракати кейинги муддатга қолдирилган


Жорий йилнинг 10 июнь куни давлат ижрочилари Ангрен шаҳрида яшовчи Алматов Баҳодирнинг яшаб келаётган хонадонидан чиқараётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқатилди. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 26.01.2021 йилдаги фуқаролик ишлари бўйича Охангарон туманларора судининг ижро варақасига асосан, қарздор Алматов Баходир Сатибалдиевич, оила аъзолари ҳисобланган қўшимча жавобгар Мавлянова Гулназа Урунбаевна ва Мавлянова Шодиёна Баходир қизлари билан ундирувчи Петрон Фатима Муратовнага мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Боботоғ м.ф.й. 5/1б-даҳаси 5-уй 35-хонадондан мажбурий тартибда кўчирилишлиги белгиланган.

Ижро иши қўзғатилганлиги ҳақида тарафларга хабар берилган. Дастлаб, 08.04.2021 йилдаги фуқаролик ишлари бўйича Охангарон туманлараро суди ҳал қилув қарори билан ижро иши тўхтатилган бўлса, 20.04.2021 йилдаги суд ажрими билан 2021 йил 05 июнь кунига қадар кечиктириб туриш белгиланган.

Шунга кўра, суд томонидан қўшимча қарор бўлмагани боис, жорий йилнинг 08 июнь кунига қарздор Алматов Баходир ва унинг оила аъзоларини Ангрен шаҳар Боботоғ м.ф.й. 5/1б-даҳаси 5-уй 35-хонадондан мажбурий тартибда кўчириш ижро ҳаракати белгиланган бўлсада, жавобгар томонида қаршилик кўрсатилгани учун ижро ҳаракатлари 2021 йил 09 июнь куни соат 17:00 га қолдирилган.

Шундан сўнг, 09 июнь куни соат 17:00 га белгиланган мажбурий тартибда кўчириш ижро ҳаракати давом эттирилган бўлсада, бироқ мажбурий тартибда кўчириш ижро ҳаракатларига таклиф қилинган ёрдамчи органлар ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари сабабсиз иштирок этмаганлиги, жавобгар томонидан кўрсатишлик кўрсатиш ҳолатлари давом эттирилганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари 2021 йил 14 июнь куни соат 15:00 га қолдирилди.

Олиб борилан ижро ҳаракатлари давомида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Шуни таъкидлаш жоизки, ижро ҳаракатларини тўхтатиш ёки кечиктириш юзасидан суд ва бошқа орган ҳужжатлари бўлмаса, ижро ҳаракатлари давом эттирилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда фуқароларимиз қарор қабул қилган органларга мурожаат этишлари мақсадга мувофиқдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд қарорига кўра, уйдан чиқариш ижро ҳаракати кейинги муддатга қолдирилган

Жамият янгиликлари