Кредит қарздорлиги тўланмагач, автотранспорт воситаси жарима майдонига олиб кетилди

Кредит қарздорлиги тўланмагач, автотранспорт воситаси жарима майдонига олиб кетилди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2026 йил 2 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Н.дан ундирувчи банк АТБ фойдасига 91 млн 246 минг сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатида ундирувни қарздорга тегишли «LACETTI» русумли автотранспорт воситасига қаратиш назарда тутилган.

Ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси АМИИИЭ шўьбаси инспектори У.Машҳуров томонидан қарздорга тегишли автотранспорт воситасини аниқлаш ва белгиланган тартибда хатлаш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Бироқ қарздор автотранспорт воситасини ўз ихтиёри билан тақдим этиш чораларини кўрмади. Шу муносабат билан ижро ҳужжати талабларини амалда таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда махсус техника жалб қилиниб, қарздорга тегишли «LACETTI» русумли автотранспорт воситаси мажбурий тартибда олиб кетилди.

Автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, сақловга қўйиш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ушбу ҳолат ижро ҳужжатларида белгиланган талабларнинг ихтиёрий равишда бажарилиши муҳим эканини кўрсатади. Қарздор томонидан мажбуриятни ўз вақтида бажаришдан бош тортиш ёки ижрони чўзиш эса қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чораларининг қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

Айни пайтда қарздорликни қонуний тартибда бартараф этиш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлашга қаратилган ижро ҳаракатлари давом эттирилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар