Агентлик фойдасига қарздор ташкилотдан 3 млрд. сўм ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими томонидан йирик миқдордаги қарздорликни ундириш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида салмоқли натижага эришилди.
Хусусан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан, қарздор "O.G.G" МЧЖдан Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фойдасига жами 2 миллиард 939 миллион 279 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича дастлаб 694 миллион 237 минг сўм маблағ ундирилган бўлса, Бюронинг Яккабоғ туман бўлими томонидан олиб борилган қўшимча ижро ҳаракатлари натижасида қолган қарздорлик ҳам тўлиқ ундирилди.
Шу тариқа, қарздорлик тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.
Бу Бюро ходимларининг қонун устуворлигини таъминлаш, ундирувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги амалий ишларининг яна бир намунасидир.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…